Қирғизистон Республикаси маданият, ахборот ва туризм вазири Алтинбек Мақсутов Россиянинг Сочи шаҳридаги SkyBridge кўпригидан сакради, деб хабар бермоқда «Вечерний Бишкек».
Вазирлик матбуот котиби Марлен Солянойнинг сўзларига кўра, ушбу тажрибага Мақсутов иш ташрифи давомида эга бўлган: 27−28 октябрь кунлари Сочида МДҲ давлатлари маданият вазирлари кенгаши бўлиб ўтган эди. Солянойнинг айтишича, вазир ташриф чоғидаги маданий тадбирлар доирасида ушбу имкониятдан фойдаланиб қолган.Маълумот учун, SkyBridge пиёдалар учун мўлжалланган дунёдаги энг узун осма кўприк бўлиб, SkyPark аттракционлар боғида марказий ўрин тутади. Кўприк 207 метр баландликда жойлашган. Маълум қилинишича, кўприкнинг 69 метр баландликдаги қисмидан сакрашни амалга ошириш 5000 рубль (115 доллар) туради.
Изоҳ (0)