АҚШдаги Лос-Анжелес халқаро аэропортида авиация ёқилғиси ортилган юк машинаси бўш самолёт билан тўқнашиб кетди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Los Angeles Times газетаси маҳаллий ўт ўчириш хизматига асосланиб берган хабарга кўра, ҳодиса 4 ноябрга ўтар кечаси содир бўлган. Ёқилғи ёниб кетиши кузатилмаган.
Тўқнашув натижасида ҳайдовчи машинада қисилиб қолган. Қутқарувчилар уни чиқариб олиб, яқиндаги шифохоналардан бирига етказган. Унинг аҳволи тўғрисида маълумот берилмаган. Ҳозирда воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.
Изоҳ (0)