Тошкент шаҳрида келаётган тўрт йил мобайнида транспорт инфратузилмасини яхшилаш бўйича қатор лойиҳалар амалга оширилиши режалаштирилмоқда, деб хабар берди Podrobno.uz.
Жумладан, 2015-2018 йилларда Чилонзор туманида Қатортол ва Шуҳрат кўчалари кесишувида янги транспорт тугуни қурилиши режалаштирилган. Бу ҳақда туман ҳокими Сайфулла Аҳмедов маълум қилган.
Бундан ташқари, «Қатортол» бозори атрофидаги транспортлар жойлашуви муаммолари ҳам ечилади. Бозор яқинидаги тирбандлик кўп кузатиладиган йўл 7-10 метрга кенгайтирилади.
Изоҳ (0)