Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котиби Пан Ги Мун Швеция Фаластинни давлат сифатида расман тан олганидан хабардорлиги, лекин бу ҳар бир давлатнинг мустақил иши эканлиги важидан унга изоҳ бермаслиги маълум қилинди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Давлатларни тан олиш масаласи БМТга аъзо давлатларнинг ўзи ҳал қиладиган иш эканлиги тўғрисидаги позицияни Бош котибнинг расмий вакили Стефан Дюжаррик журналистларга маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, 2014 йил 30 октябрь куни Фаластинни давлат сифатида тан олган Швеция бу ишни Европа Иттифоқи таркибидалигида амалга ошириш бўйича биринчи бўлди. Бироқ ҳозирда Европа Иттифоқи аъзоси ҳисобланадиган давлатлардан Болгария, Руминия, Польша, Кипр, Мальта, Чехия ва Венгрия 1980 йиллар охирида Фаластинни тан олган. Бутун дунё бўйлаб эса Фаластинни давлат сифатида расман тан олган мамлакатлар сони 134 тага етди.
Изоҳ (0)