«Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес 2002-йидан буён биринчи марта «Олтин тўп»га номзод бўлмаган «Олтин бутса» эгаси бўлди, деб хабар бермоқда Stadion.uz.
2002 йилда «Олтин бутса»ни «Спортинг» ҳужумчиси Марио Жардель олган эди. У ҳам ўша йилги «Олтин тўп»га номзод қилиб кўрсатилмаган эди.
Эслатиб ўтамиз, Суарес мавсумнинг энг яхши тўпурари совринини «Реал» ҳужумчиси Криштиану Роналду билан бўлишиб олган: Икки ўйинчи ҳам ўзлари қатнашган чемпионатда 31 тадан гол уриб, 62 балл йиққан.
Изоҳ (0)