Тошкент шаҳрида давом этаётган ФИДЕ Гран-присида 28 октябрь куни 7-тур партиялари ўтказилди. Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Рустам Қосимжонов оқ доналарда ҳаракат қилишига қарамай, бу сафар ҳам ғалаба қозона олмади. Бу ҳақда «Olamsport» хабар бермоқда.
Қосимжонов турнир жадвали пешқадамларидан бири америкалик Хикару Накамура билан дуранг ўйнади.
7-турдан сўнг Рустам Қосимжонов икки очко билан сўнгги поғонани банд этди. Исроиллик Борис Гелфанд ҳисобида ҳам икки очко бор.
Изоҳ (0)