Осиё Кубоги — 2015да Ўзбекистон билан бир гуруҳдан жой олган КХДР терма жамоаси айни кунларда БААда йиғин ўтказмоқда. Йиғин давомида кореяликларнинг бир қанча ўртоқлик учрашуви ўтказиши режалаштирилган, деб хабар бермоқда Stadion.uz.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов ҳам рақибни яқиндан ўрганиш мақсадида Дубайга учиб кетди. Бу ҳақда «Бунёдкор» клуби матбуот хизмати вакили Аброр Имомхўжаев ўзининг Twitter’даги саҳифаси орқали хабар тарқатди.
Бош мураббий 31 октябрда ўтказиладиган КХДР — Қувайт ҳамда 2 ноябрь куни бўлиб ўтадиган КХДР — Баҳрайн учрашувларини бевосита стадиондан кузатади.
Изоҳ (0)