53 ёшли аргентиналик собиқ футболчи Диего Марадона ўзи пул ва қимматбаҳо буюмларни ўғирлаганликда гумон қилган 24 ёшли қайлиғи Росио Оливанинг айбланишидан воз кечди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Маҳаллий матбуотнинг хабар беришича, Марадона қайлиғининг мобил телефон билан оворалигидан жаҳли чиқиб, уни ургани суратга туширилган видеолавҳанинг интернет ва телевидениеда тарқалиб кетгач, полициядан ўз аризасини қайтариб олган.
Видео анча олдин ёзиб олингани маълум қилинган. Жорий йилнинг апрель ойида Марадона ва Росио ажрашгани, кейинроқ эса ярашгани хабар берилган эди. Энди полициядан ўз аризасини қайтариб олган Марадона Росиони ўзи яшаётган ва ошлаётган Дубайда кутишини айтиб ўтган.
Изоҳ (0)