Франциянинг Нант шаҳрида теннис бўйича соврин жамғармаси 50 минг АҚШ долларидан иборат турнир бошланди. Ушбу мусобақада Ўзбекистоннинг биринчи ва иккинчи рақамли теннисчилари — Нигина Абдураимова ҳамда Оқгул Омонмуродова ҳам иштирок этмоқда, деб хабар беради «Olamsport».
Нигина Абдураимова илк даврада қозоғистонлик Юлия Путинцевага 2:6, 5:7 ҳисоби билан имкониятни бой берди.
Бугун саралаш баҳсларидан асосий тўрга йўлланма олган Оқгул Омонмуродова турнирнинг 4-ракеткаси сифатида таснифланган испаниялик Лара Арруабарренага қарши кортга чиқади.
Изоҳ (0)