Франция маданият вазири Флёр Пеллерин икки йилдан буён битта ҳам китоб ўқимаганлигини тан олганидан сўнг танқидга учради. Бу ҳақда Korrespondent.net хабар берди.
Вазир интервью давомида Нобель мукофоти номзоди Патрик Модиано ёзган асарларидан қайси бири унинг энг севимли китоби эканлиги ҳақидаги саволга: «Бу ёзувчининг ҳеч қайси асарини ўқимаганман», — деб жавоб берди.
Пеллерин ўзини оқлаш учун иши унинг бутун кучини олиб қўйиши ва бадиий адабиёт ўқиш учун вақти қолмаслигини таъкидлади.
Изоҳ (0)