Руминиянинг Прахова туманидаги қишлоқ мактаби ўқувчилари анатомия фанини мактабнинг собиқ директори скелети орқали ўрганмоқда. Бу ҳақда Romania-Insider.com сайти хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, 1965 йил вафот этган Александру Григоре Попеску ўз танасини мактабга ўқув манбаси сифатида мерос қилиб қолдирган.
Мактаб ходимларининг айтишича, скелет яқинда Соғлиқни сақлаш ва хавфсизлик вазирлиги томонидан гигиена экспертизасини ўтказиш учун олиб қўйилди. Вазирлик скелет ҳеч қандай хавф солмаётганлигига ишоч ҳосил қилгач, уни мактабга қайтарди.
Ҳозирда собиқ директор скелети мактаб хоналаридан биридаги ойнали жавонда сақланиб, биология фанларида фойдаланилмоқда.
https://www.youtube.com/watch?v=25HKmdK1K5w
Ўқув муассасасининг собиқ раҳбари 1890 йилда туғилган. У 18 ёшиданоқ дарс бера бошлаган. Попеску мактабда қарийб 50 йил давомида иш олиб борган. У вафотидан сўнг болаларга шеър ва қўшиқлар битилган бир неча блокнот ҳам қолдирган.
Изоҳ (0)