Бугун, 27 октябрь куни Франциянинг Париж шаҳрида теннис бўйича «Masters» сериясига кирувчи йирик турнирнинг асосий тўр баҳслари старт олади, деб хабар бермоқда «Olamsport». Мукофот жамғармаси 3 миллион 452 минг 415 еврони ташкил этувчи мусобақанинг саралаш баҳсларида ўзбекистонлик теннисчи Денис Истомин ҳам иштирок этди.
Ўзбекистоннинг биринчи рақамли теннисчиси саралаш босқичида 7-рақам остида таснифланган бўлиб, илк даврада мезбонлар вакили Николас Майуни 7:6(4), 6:4 ҳисобида мағлуб этганди.
Денис асосий тўрга чиқиш учун люксембурглик Жил Мюллерга қарши кортга чиқди. Саралашнинг 5-ракеткасига қарши кечган баҳсда ҳам ҳамюртимиз худди биринчи даврада бўлганидек 7:6(5), 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди. Учрашув 82 дақиқа давом этди. Баҳс давомида Истомин 11 эйс зарбани амалга оширди. Энди Денис Истомин асосий тўрнинг илк босқичида франциялик Ришар Гаскега қарши баҳс олиб боради.
Изоҳ (0)