23 октябрь куни Мьянма давлати мезбонлик қилган ёшлар (U-19) ўртасидаги Осиё чемпионати ниҳоясига етди, деб хабар бермоқда «Olamsport». Финалда Қатар ёшлари КХДР устидан 1:0 ҳисобида ғалабага эришиб чемпион бўлди. Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ярим финалга қадар етиб келиб ЖЧ-2015 йўлланмасига эга чиққанидан хабарингиз бор.
Терма жамоамиз ҳужумчиси Забиҳилло Ўринбоев мусобақа давомида 5 та гол уриб тўпурарлардан бирига айланди. Қатарлик Аҳмад Ал Саади ва КХДР вакили Жо Кванг Мёнг ҳисобида ҳам 5 тадан гол мавжуд.
Маълумот учун, 2012 йил БААда бўлиб ўтган ёшлар (U-19) ўртасидаги Осиё чемпионатида 7 та гол урган Игор Сергеев тўпурарга айланган эди.
Изоҳ (0)