Жанубий Корея Миллий полиция агентлиги 25 октябрь куни иккала Корея орасидаги чегарада, 40—50 мингта гелий билан тўлдирилган шарга мустаҳкамланган Шимолий Корея ҳукуматини танқид қилувчи варақалар учирилиши режалаштирилганини маълум қилди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Бундай варақалар Пхенян тарафга учирилгани сабабли, 10 октябрда Жанубий Кореянинг Паджа номли аҳоли пунктига яқин чегарасида отишма юз берган эди. Шимолий Корея бундай ҳаракат яна такрорланса, бу «тўлақонли уруш»га олиб келиши мумкинлигини таъкидлаган.
Корея Республикаси Бирлашиш масалалари бўйича вазири Рю Гиль Чжэ варақаларни учиришга фуқароларнинг ҳуқуқи борлиги ва бу конституцияда белгилаб қўйилганлигини айтди. Шунингдек, у отишмалар натижасида рўй бериши мумкин бўлган моддий зарарларни бартараф этиш ва тинч аҳолини ҳимоялаш чора тадбирларини кўриш кераклигини таъкидлаб ўтди.
Изоҳ (0)