Хитой шарқидаги Цзянсу провинциясида дўл билан ёғган кучли сел келтириб чиқарган сув тошқини натижасида 11 мингдан ортиқ киши жабрланди. Бу ҳақда маҳаллий ОАВларга таянган ҳолда ТАСС хабар бермоқда.
Бир неча кун аввал бошланган офат оқибатида Ляньюньган шаҳрининг баъзи туманлари сув остида қолган эди. Кўп қишлоқ хўжалиги ерлари сув остида қолди, 1,5 минг гектар майдондаги ҳосил нобуд бўлди.
Ҳисоб-китобларга кўра, иқтисодий зарар 3 миллион юань (500 минг АҚШ доллари) дан ортиқни ташкил этди.
Изоҳ (0)