Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Сойлиқ қишлоғида уч эгизак туғилиши ҳолати сўнгги йилларда кузатилмаган эди. Лола ва Абдунаби Норматовлар оиласида шундай уч эгизак дунёга келди, деб хабар бермоқда Podrobno.uz.
Маълум қилинишича, уч эгизаклардан бири ўғил бўлиб, унга Ҳасан, қолган иккисига эса Зуҳра ва Заҳро дея исм берилган.
Бахтли онанинг сўзларига кўра, соғлом ва ширин чақалоқлар ўз вақтида туғилган.
Норматовлар оиласида мазкур уч эгизакдан ташқари беш ёшли Абдуллоҳ ва 2,5 яшар Райҳона ҳам улғаймоқда.
Изоҳ (0)