Швециянинг Векшё (Växjö) шаҳрида Grand Samarkand савдо маркази бор бўлиб, у 22 минг квадрат метр майдонни эгаллаган. Ўзида 70 га яқин бутик ва дўконлар, кафе ва ресторанларни бирлаштирган бу маскан 2012 йилда Швециянинг энг яхши савдо маркази деб топилган. Бу ҳақда «Кун» хабар бермоқда.
Айни вақтда Швецияда бўлиб турган ўзбекистонлик журналистлардан бири шундай деб ёзади: «Векшёликлар айтди – ‘Самарқанд’ (Grand Samarkand)да ҳамма нарса бор!».
Европанинг энг ривожланган мамлакатларидан бирида «Самарқанд» номли катта «бозор» борлигидан хурсанд бўламиз, МДҲнинг деярли ҳар бир катта шаҳарида «Тошкент» деган кўча борлигини эса кўпчилик одатий ҳолдек қабул қилади. Масалан, Грузия пойтахтидаги унча катта бўлмаган бир кўча Ўзбекистон пойтахти шарафига номланган. Унда-бунда автотирбандликлар ҳам кузатиладиган бу кўчада, Facebook фойдаланувчиларидан бири қайд этганидек, «ўзбек миллий таомлари ошхонасини очса, айни муддао» бўлади.
Юқоридаги сурат дастлаб Facebook ижтимоий тармоғида эълон қилингач, MyTashkent.uz сайтига жойлаштирилди. Бу ерда эса ҳозирги вақтда чет элларда яшаётган тошкентликлар ушбу мавзуни Самара, Калининград, Минск, Оренбург, Ростов, Санкт-Петербург, Москва (ва ҳатто Самарқанд) шаҳарларидаги Тошкент кўчалари фотосуратларини жойлаштириш билан давом эттирган.
Изоҳ (0)