Олий лиганинг ушбу мавсумида чемпионлик масаласи ҳал бўлди. «Пахтакор» сафарда «Локомотив»ни мағлуб этишнинг уддасидан чиқди, деб хабар бермоқда Stadion.uz.
Ўйиннинг 58-сониясидаёқ «Пахтакор» ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Илк ҳужумда бурчак тўпини қўлга киритди ва кўтариб берилган тўпни Кримец бош билан дарвозага жойлади. Ушбу гол ўйинни деярли 80 фоизга ҳал қилиб қўйди. Буниг биринчи сабаби ушбу гол меҳмонларни руҳан синдиргани бўлса, иккинчидан, дуранг натижа ҳам «шерлар»ни қаноатлантирарди.
Натижада «темирйўлчилар»нинг ўйини биринчи бўлимда умуман чиқмади. Биринчи бўлим тугаши арафасида яна бурчак тўпи ва бу сафар Миладинович бош билан дарвозани ишғол қилди.
Иккинчи бўлим бошида Абрамов шогирдлари майдонга шиддат билан тушди ва тезда ҳисобни биттага қисқартирди. Ҳасанов етказиб берган тўпни Шоғуломов бош билан дарвозага жойлади. Шоғуломов бирга-бир вазиятдан фойдаланиб, ҳисобни тенглаштирганида, ўйин умуман бошқача йўналиш олиши мумкин эди. Аммо Алишер ўта қулай вазиятда ноаниқ зарба берди. Кўп ўтмай Нестеровнинг хатосидан кейин Мерзляков дарвозани ишғол қилди ва ғалабани таъминлади.
Ушбу ғалабадан кейин «Пахтакор» «Локомотив»дан уч очкога илгарилаб кетди. Бабаян шогирдлари ҳисобида яна битта захира ўйини бор. Шунинг учун ҳам пахтакорчилар муддатидан аввал чемпионликни ҳал қилиш учун яхши имкониятга эгадир.
Олий лига, 20-турнинг қолдирилган ўйини
«Локомотив» — «Пахтакор»: 1:3 (0:2)
Голлар: Алишер Шоғуломов (54) — Егор Кримец (1), Боян Миладинович (44), Александр Мерзляков (76)
Огоҳлантиришлар: Жасур Ҳасанов (72), Бобур Йўлдошев (80), Дилшод Раҳматуллаев (88) — Егор Кримец (28), Александр Мерзляков (55), Даврон Ҳошимов (70), Боян Миладинович (89)
«Локомотив»: 1. Игнатий Нестеров, 4. Бобур Йўлдошев, 10. Фарҳод Тожиев (Алишер Шоғуломов 50), 17. Салим Мустафоев, 18. Фозил Мусаев (Дилшод Раҳматуллаев 56), 20. Ислом Тўхтахўжаев, 22. Виктор Карпенко (Артём Филипосян 78), 24. Иброҳим Раҳимов, 50. Александр Гейнрих, 77. Жасур Ҳасанов, 88. Лутфулла Тўраев
«Пахтакор»: 12. Александр Лобанов, 23. Александр Мерзляков, 2. Егор Кримец, 4. Боян Миладинович, 24. Даврон Ҳошимов, 21. Камолиддин Тожиев, 7. Кахи Махарадзе (с), 29. Владимир Козак (Акбар Исматуллаев 90+2), 10. Жамшид Искандеров, 11. Игорь Сергеев (Ойбек Қиличев 90+4), 18. Баҳодир Пардаев (Станислав Андреев 56)
Бош ҳакам: Аммар ал-Жунайбий (БАА)
Изоҳ (0)