Тошкент вилоятининг Чиноз шаҳридан бўлган киши пойтахтдаги «Қўйлиқ» буюм бозори ҳудудида кетаётганида унинг йўлини икки номаълум шахс тўсди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлигининг «Постда» газетаси хабар бермоқда.
Номаълум шахслар чинозликни қўрқитиб, 295 минг сўм пули ҳамда Samsung уяли телефонини тортиб олди ва воқеа жойидан яширинди.
Воқеадан хабар топган ички ишлар идоралари ходимларининг зудлик билан амалга оширган тегишли чора-тадбирлари натижасида талончиликни содир этганлар қўлга олинди.
Изоҳ (0)