Ҳиндистонлик футболчи Питер Биаксангзуала шифохонада умуртқа поғонаси жароҳатидан вафот этди. У мазкур жароҳатни дарвозага киритилган голни нишонлаш вақтида орттириб олган эди, деб хабар бермоқда Times of India.
14 октябрь куни Ҳиндистондаги қуйи лигалардан бирида Биаксангзуала ҳавода умбалоқ ошиш (сальто қилиш)га уриниб, ерга боши билан тушди. Унинг ҳеч нарсадан шубҳаланмаган жамоадошлари ҳам голни нишонлаш учун 23 ёшли футболчига отилди. Бироқ кейин улар футболчи жиддий жароҳатланганини англаб етди.
Ёш ўйинчининг аҳволи 19 октябрь куни кескин ёмонлашиб, шифохонада вафот этди.
«Питер истеъдодли футболчи эди. У миллий лигада иштирок этишни орзу қиларди. Унинг ўлими барчамизни шок ҳолатига туширди. Биз уни тузалиб кетадиб деб ўйлагандик», — деди маҳаллий федерация вакили Лал Хмар. Хмар, шунингдек, ҳозирда Биаксангзуала хотирасига атаб учрашув ўтказиш масаласи кўриб чиқилаётганини маълум қилди.
Изоҳ (0)