ФИФА президенти Йозеф Блаттер 2022 йилги Жаҳон чемпионати қиш фаслида бўлиши мумкинлигини маълум қилди, деб хабар бермоқда Stadion.uz.
«Биз ЖЧ — 2022’ни ёзда ўтказа олмаймиз, вазиятдан чиқиш йўлларини қидиришимиз керак. Мусобақани ўтказиш муддатлари йил охирида аниқ бўлади. 2022 йилнинг ноябрь ва декабрь ойлари энг яхши муддат деб ўйлайман.
Биз халқаро тақвим устида ишлаяпмиз. Бу оддий иш эмас, аммо жаҳон чемпионати жуда муҳим», — деди Блаттер.
Изоҳ (0)