Янги Москвада, Михайлево-Ярцевское посёлкаси яқинида қурувчилар томонидан коттеж қурилиши бригадири ва иш бошқарувчисини бетонга қориб юборилиши юзасидан тергов олиб борилмоқда, деб хабар берди Vesti.ru.
Полицияга икки эркакнинг йўқолиб қолиши тўғрисидаги ариза тушганидан бир ҳафта ўтиб уларни ушбу бригаданинг қурувчилари ўлдиргани маълум бўлди. Бунга сабаб сифатида ойлик маошлари берилмагани тахмин қилинмоқда.
Бригадир ва иш бошқарувчининг жасадлари қурилаётган бино яқинидан топилди. Улар бетон орасига қориб юборилгани туфайли полиция ходимлари ўликларни бир кун давомида ажратиб олишига тўғри келди. Ҳозирча бу иш бўйича жавобгарликни икки ишчи ўз бўйнига олган, лекин жиноятчилар сони кўпроқ бўлиши мумкинлиги айтилмоқда.
Изоҳ (0)