Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Украина президенти Пётр Порошенко билан Миланда бўлиб ўтган учрашувни ижобий деб баҳолади. Бу ҳақда Korrespondent.net хабар бермоқда.
«Учрашув яхши бўлди, ижобий бўлди», − деди Путин Миландаги Осиё ва Европа етакчилари саммити доирасидаги учрашувдан кейин журналистларга. Бироқ Reuters’нинг қайд этишича, Россия президентининг бундай сўзларига қарамай, учрашув давомида Украина можаросини ҳал қилиш билан боғлиқ сезиларли қадам ташлангани кузатилмаган.
Аввалроқ, Украина президенти Пётр Порошенко россиялик ҳамкасби Владимир Путин билан Миландаги учрашувдан тинчлик ва барқарорликка эришишни кутаётгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)