Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида теннис бўйича соврин жамғармаси 25 минг АҚШ долларидан иборат турнир ўз якунига етиб боряпти, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Ўзбекистон вакили Сабина Шарипова бу мусобақанинг яккалик баҳсида иштирок этиб, иккинчи даврада мағлубиятга учраган эди.
Жуфтликлар мусобақасида украиналик Александра Корашвили билан тандем ҳосил қилган Сабина нисбатан муваффақиятли қатнашди. Аммо финал чиптаси учун кечган баҳсда Сабина ва Александра мезбон опа-сингил теннисчилар — Варатчая ҳамда Варунья Вонгтеанчайга 1:6, 2:6 ҳисобида имкониятни бой бериб, иштирокларини якунлади.
Изоҳ (0)