Нидерландия бош вазири Марк Рютте Россия президенти Владимир Путинни 17 июль куни Украинанинг Донецк вилоятига қулаган «Боинг-777» самолёти ҳалокатининг тафтиш ишларида ҳамкорлик қилишга чақирди, деб хабар бермоқда «Сегодня».
Нидерландиянинг НАТОдаги доимий вакиласи Марианне де Кваастениетнинг Twitter орқали маълум қилишича, мамлакат бош вазирининг бу сафарги сўрови қолган одамларнинг жасадлари ва буюмларини текширишдаги ёрдам билан боғлиқ.Эслатиб ўтамиз, Malaysia Airlines’нинг Амстердамдан ҳавога кўтарилган «Боинг-777» самолёти Украина шарқига қулаб тушган эди. Натижада бортдан жой олган 298 кишининг барчаси ҳалок бўлган. Дастлабки текширув натижаларига кўра, самолёт ташқи куч таъсирида қулагани маълум бўлган.
Изоҳ (0)