Непалнинг Ҳимолай тоғларида қор кўчиши оқибатида ҳалок бўлган туристлар сони 46 нафарга етди. Бу ҳақда Непал треккинг агентликлари уюшмаси ахборотига асосланиб «РИА Новости» хабар бермоқда.
Қутқарувчилар Кангла довони ва Пху водийсидан яна 10 кишининг жасадини топиб, Мананг округи маркази Чаме шаҳрига олиб келган. Аввалроқ, 36 киши ҳалок бўлгани хабар берилган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ҳиндистон шарқий соҳилларига Худхуд тўфонининг ёпирилиши Ҳимолай тоғларида кучли қор кўчишини келтириб чиқарган эди.
Изоҳ (0)