Британия қироллик оиласи улар билан селфи суратга тушишни орзу қилувчи фуқаролардан безор бўлди, деб хабар бермоқда The Daily Telegraph.
Буюк Британия қироличаси Елизавета II ва унинг ўғли Йорк герцоги — шаҳзода Эндрю «доимо ўз қаршисида одамларнинг юзини эмас, балки бир дунё iPhone ва iPad’ларни кўриш» уларга ноқулайликлар туғдираётганини маълум қилди. Виндзорлар селфи учун мўлжалланган бу каби техникалардан лоақал расмий тадбирлар пайтида фойдаланишни чеклаб қўйишни илтимос қилди.
Шаҳзода Эндрюнинг таъкидлашича, омманинг уни доимий равишда смартфон ва планшет камераларига суратга олиш истаги «уни хижолатга қўяди ва ноқулай аҳволга солади».
Йорк герцоги бундай ҳаракатларни қўпол деб ҳисобламаслиги, аммо улар «воқеликнинг янги кўриниши сифатида» уни ранжитаётганини маълум қилди.
Елизавета II ҳам селфи ҳаваскорлари бўлган фуқаролардан чарчаганини таъкидлади. Бу ҳақда аввалроқ АҚШнинг Буюк Британиядаги элчиси Меттью Барзун хабар берган эди. Букингем саройида бўлиб ўтган учрашувдаги норасмий суҳбат давомида 88 ёшли хоним селфи ҳақида гапирар экан «бу феноменни унчалик ҳам қабул қилмаслигини» маълум қилган.
Изоҳ (0)