Россия Федерацияси президенти Владимир Путин эртага, 17 октябрь куни Милан шаҳрида Украина президенти Пётр Порошенко билан учрашув ўтказади, деб хабар бермоқда «Ведомости».
Италия бош вазири Маттео Ренсининг сўзларига кўра, ушбу учрашув «Осиё-Европа» саммити (ASEM − Asia-Europe Meeting) майдонларида бўлиб ўтади.
Шунингдек, у музокараларда Германия канцлери Ангела Меркель, Франция президенти Франсуа Олланд, Буюк Британия бош вазири Дэвид Кэмерон каби сиёсат арбоблари ҳам қатнашишини маълум қилган.
Изоҳ (0)