Белоруссия пойтахти Минск шаҳрида теннис бўйича соврин жамғармаси 15 минг АҚШ долларидан иборат турнир давом этмоқда. Мусобақада иштирок этаётган Шониғмат Шофайзиев жуфтликлар баҳсида чорак финалга чиқди. Бу ҳақда «Olamsport» хабар бермоқда.
Шофайзиев мезбонлар вакили Андрей Василевский билан биринчи рақамли жуфтликни ҳосил қилган. Улар 15 октябрь куни россиялик теннисчилар — Антон Десятник ва Илья Шацкийдан 6:3, 5:2 ҳисобида устун келди. Рақиб ракетка усталари иккинчи сетнинг саккизинчи геймига чиқишдан бош тортди.
Энди чорак финалда Шофайзиев ва Василевский туркиялик теннисчилар тандеми Барис Эргуден ва Сем Илкел билан муносабатларига ойдинлик киритиб олади.
Изоҳ (0)