Кеча Мьянма шаҳрида 19 ёшгача бўлган ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг гуруҳ босқич сўнгги тур учрашувлари якунига етди, деб хабар бермоқда Uff.uz.
Унда кейинги босқичга йўл олган саккизта жамоанинг номлари аниқланди. Гарчи Ироқ ёшларининг кўрсаткичлари КХДР термасидан яхшироқ бўлса-да, ўзаро ўйиндаги мағлубият Шимолий кореяликларни плей-оффга олиб чиқди.
17 октябрь куни ўтказиладиган чорак финалга йўл олган жамоалар орасида Ўзбекистон термаси ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, ушбу босқичда ғалаба қозонган термалар келаси йили Янги Зеландия давлатида ўтадиган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритади.
Чорак финал жуфтликлари:
БАА — Мьянма (14:оо)
Япония — КХДР (14:00)
Таиланд — Ўзбекистон (17:30)
Қатар — Хитой (17:30)
Изоҳ (0)