«Барселона» ҳужумчиси Луис Суарес дисквалификация муддати «Реал»га қарши бўладиган ўйин куни якунига етишида алоҳида маъно борлигини таъкидлаб ўтди, деб хабар бермоқда Uff.uz.
«Мен ‘Барселона’га ғалабаларга эришиш мақсадида келганман. ‘Реал’га қарши ўйин бўладиган куни майдонга қайтишим, менимча, бежизга эмас.
Сен хатога йўл қўйсанг, бунинг учун жазо олишинг адолатдандир. Аммо сени профессионал футболчи бўлиш ҳиссиётидан маҳрум этишса, буниси жуда оғир. Мен охирги вақтларда жуда қийин вазиятда қолган эдим», — деди Суарес.
Изоҳ (0)