Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Тожикистоннинг Хатлон вилояти Вахш туманида «Кўкнор — 2014» операцияси давомида Наркотиклар устидан назорат бўйича агентлик бошқармаси ходимлари томонидан Қўрғонтепа шаҳридаги «Абубакри Сиддиқ» жомеъ масжиди имом-хатиби қўлга олинди. Бу ҳақда агентлик матбуот хизмати хабар берди.

Фото: smslaw.com.ау

Фото: smslaw.com.ау

36 ёшли имом-хатиб уйида тинтув қилинганида 4 қутичада ва 1 целлофан пакетда опиум топилган.

Дастлабки тергов натижаларга кўра, имом-хатиб наркотикларни ўзи ҳам қабул қилган, бошқа истеъмолчиларга ҳам сотган. Тезкор-қидирув чоралари орқали икки нафар опий етказиб берувчилар ҳибсга олинган. Уларга нисбатан «Сотиш мақсадида наркотик воситалар ёки психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмаси» моддаси бўйича жиноий иш қўзғатилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар