Samsung компанияси янги, тезроқ Wi-Fi стандартини эълон қилди. Бу ҳақда Phonearena.com маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Компаниянинг янги Wi-Fi технологияси 60 ГГц частотали бўлиб, унда маълумотлар сониясига 4,6 гигабит ёки 575 мегабайт тезликда узатилади. Бу эса ҳозирги Wi-Fi технологияси кўрсаткичидан беш баробар тезроқ.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Wi-Fi тармоғи орқали маълумотлар сониясига 866 мегабит ёки 108 мегабайт тезликда узатилади. Янги Wi-Fi тармоғи стандартининг юқори тезлиги билан эса 1 гигабайт ҳажмдаги фильмни 3 сониядан кам муддат ичида юклаб олиш мумкин бўлади.
Samsung 60 ГГц частотали Wi-Fi технологиясидан телекоммуникация ва шубҳасиз келажакдаги мобил қурилмаларида ҳам фойдаланади. Шунингдек, Samsung Smart Home — компаниянинг ақлли уй лойиҳасидаги аудио-визуал ва тиббиёт буймларида ҳам ушбу технология фойдаланилиши режалаштирилмоқда.
Изоҳ (0)