Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида шахмат бўйича нуфузли ФИДЕ Гран-Приси давом этмоқда. 13 октябрь куни мусобақада 10-тур партиялари ўйналди, деб хабар бермоқда «Olamsport».
Ўзбекистон вакили россиялик Аленксандр Гришчукка қарши оқ доналарда ҳаракат қилишига қарамай, 33-юришдан кейин мағлубиятни тан олишга мажбур бўлди. Бундан аввалроқ Қосимжонов америкалик Хикару Накамурага 23-юришдан кейин мағлуб бўлган эди.
Кетма-кет икки мағлубият ўзбекистонлик шахматчини сўнгги 11-тур олдидан 4,5 очко билан 9-ўринга пастлашига сабаб бўлди.
11-турда Қосимжонов ўзи сингари 4,5 очкога эга бўлиб турган озарбайжонлик Шахрияр Мамадияров билан муносабатларига ойдинлик киритади.
ФИДЕ Гран-приси. 1-босқич
10-тур натижалари:
Гельфанд — Ражабов 1-0, Домингес — Каруана 0-1, Қосимжонов — Гришчук 0-1, Томашевский — Андрейкин 1-0, Карякин — Свидлер ҳамда Накамура — Мамадияров партияларида дуранг қайд этилди.
Турнир жадвалидаги ҳолат:
1-2. Каруана, Гельфанд — 6 тадан;
3-6. Накамура, Карякин, Свидлер, Томашевский — 5,5 тадан;
7-8. Ражабов, Гришчук — 5 тадан;
9-10. Қосимжонов, Мамадияров — 4,5 тадан;
11. Андрейкин — 4;
12. Домингес — 3.
Изоҳ (0)