Франция ҳудудидан дастлабки маълумотларга кўра 200 минг йил олдин яшаб ўтган Неандертал одами қолдиқлари топилди, деб хабар бермоқда ТАСС.
Чап қўл суяги қолдиқлари археологлар томонидан Париждан 100 километр шимоли-ғарбда жойлашган Турвил-ла-Ривер шаҳрида, Сена дарёсига бевосита яқин жойдан топилган. Олимлар бу минтақадан чиққан энг қадимий қолдиқлар эканлигини эътироф этган.
Текширувлар натижасида суяклар ёш Неандертал одамига тегишли бўлгани тахмин қилинган. Маълумот учун, фанда Неандертал одамлари бундан 39—41 минг йиллар илгари йўқолиб кетгани тўғрисидаги тахминлар мавжуд.
Изоҳ (0)