Ўтган кеча Туркиянинг бир қанча шаҳарларида курдларнинг полиция билан тўқнашуви ҳамда намойиши бўлиб ўтди. «HaberTurk» телеканалининг маълум қилишича, мазкур тартибсизликларда ҳалок бўлганлар сони 23 кишига етди. Намойишчилар ўқотар қуроллардан фойдаланмоқда, деб хабар беради ТАСС.
Мардин шаҳрида намойишчилар ов билан боғлиқ маҳсулотлар сотувчи дўконни тунаб, помпали милтиқлар билан кўчага чиқди. Шаҳар марказидаги хиёбонда икки кишининг жасади топилди. Айни дамда полиция ходимлари уларнинг кимлигини аниқламоқда.
Мардинда комендант соати қисман бекор қилинди, бироқ террорчилик руҳияти кучли бўлган туманлардан бирида кўчага чиқиш бўйича чеклов ўз кучида қолган. Хавфсизлик кучлари аҳолини тақиқ вақтида кўчада кўринганлар ҳибсга олиниши ҳақида огоҳлантирди.
Бундан ташқари, Истанбулда намойишчиларнинг полиция билан тўқнашуви содир бўлиб, бир киши ҳалок бўлди. Шаҳар губернаторлигининг ахборотига кўра, тартибсизликлар натижасида 52 киши, шулар орасида уч нафар полициячи жароҳатланган; 66 намойишчи қўлга олинган.
Шунга қарамай, ўтган кеча иғвогарлар кўчага вояга етмаганларни ҳам олиб чиқди: улар биргаликда полициячиларга тош отди. Бироқ ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари болалар ва ўсмирларга нисбатан чора қўллаш бўйича деярли ҳеч қандай ваколатга эга эмас.
Агра шаҳридаги намойишчилар эса ўндан зиёд автомобиль ва автобусларни ёқиб юборди. Шунингдек, туманлардан биридаги ўзини ўзи бошқариш органлари биносида ёнғин уюштирилди.
Изоҳ (0)