11 октябрь соат 16:00да Тошкентдаги «Туркистон» саройида Шарқ яккакурашларини ривожлантириш маркази томонидан ташкиллаштирилиб келинаётган VII анъанавий «Шарқ яккакурашлари гўзали − 2014» танлови ўтказилади, деб хабар бермоқда Uz24.
Марказ матбуот хизматининг хабар беришича, бу йилги танловда жанг санъатлари билан шуғулланадиган 25 ёшгача бўлган спортчи қизлар иштирок этади.
Финал босқичига йўл олган 7 нафар қиз ўзларининг кўпқирралиликларини тўлиқ намоён қилишларига тўғри келади: модалар намойишидан тортиб пазандалик баҳсигача, рақслар-у шарқ яккакурашлари бўйича маҳоратлари баҳоланади.
Изоҳ (0)