Россия президенти Владимир Путиннинг 3 метрли ҳайкали ўзининг туғилган куни − 7 октябрда Женевадаги Миллатлар майдонида жойлашган улкан стул монументининг синган оёғи ўрнида пайдо бўлди, деб хабар берди «РИА Новости».
Ушбу акция орқали арт-гуруҳ фаоллари Путиннинг тинчликпарварлик фаолиятига жаҳон ҳамжамияти эътиборини қаратиб, у барча ёрдамга муҳтожларни қўллаб-қувватлашини ва инсоний йўқотишларга йўл қўймаслик имкони бўлганда бунга йўл қўймаслигини кўрсатишни мақсад қилган.
Женевадаги Миллатлар саройи олдида жойлашган «Синган стул» монументи уста Луи Женев ва рассом Даниэль Берсет ижодларининг 12 метрли маҳсули бўлиб, тинчлик ва ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш учун курашга бағишлаб ўрнатилган.
Изоҳ (0)