«Корея Республикасидан ҳаво шарлари орқали провокация мазмунидаги варақаларни тарқатиш Пхеняннинг иккала Корея ўртасидаги муносабатларни яхшилашга қаратилган ҳаракатлари учун қўпол таҳдиддир», − дейилади Корея Халқ Демократик Республикасининг Кореяни тинч йўл билан бирлаштириш қўмитаси баёнотида. Бу ҳақда ТАСС агентлиги хабар бермоқда.
Ушбу ташкилотнинг маълумотларига кўра, Жанубий Кореяда КХДРдан келган қочқинларни бирлаштирувчи «Шимол озодлиги учун ҳаракат» 10 октябрь, жума куни Шимолий Корея ҳудудида варақалар тарқатишни режалаштирган. Айниқса бунинг Корея халқ армияси Бош сиёсий бошқармаси бошлиғи Хван Пён Со бошчилигидаги КХДР делегациясининг икки давлат ўртасидаги муносабатларни яхшилаш мақсадида Инчеон шаҳрига ташрифидан кейин амалга оширилиши Пхеняннинг норозилигига сабаб бўлган.
КХДР қўмитаси вакилларининг фикрича, «Шимол озодлиги учун ҳаракат» иккала Корея ўртасидаги муносабатларни яхшилашга тўсиқ бўлишни мақсад қилган. Агар ҳукумат бунга қаршилик қилмаса, муносабатлар ҳалокатли даражага етиб бориши мумкинлиги таъкидланган.
Изоҳ (0)