Россия фуқаролари АҚШни энг катта душман деб билишлари маълум бўлди. Жамоатчилик фикрини ўрганиш бутунроссия маркази ўтказган сўровлар айнан шундай натижани кўрсатган.
Тадқиқот натижаларига кўра, иштирокчиларнинг 73 фоизи АҚШни Россияга нисбатан душманлик муносабатида, деб ҳисоблаши маълум бўлган. 2008 йилда бу кўрсаткич 25 фоизга тенг эди. Сўров қатнашчиларининг 32 фоизи Украинани, 10 фоизи Европа Иттифоқини, 10 фоизи Германияни, 9 фоизи Англияни ва 6 фоизи Польшани Россияга душман деб ҳисоблайди.
Россиянинг энг катта иттифоқдоши сифатида сўралганларнинг 51 фоизи Хитойни кўрсатган. 6 йил олдин бу кўрсаткич 23 фоизга тенг бўлган. Шунингдек, сўров қатнашчилари Россияга дўст сифатида Белоруссия (32 фоиз), Қозоғистон (20 фоиз), Ҳиндистон (9 фоиз), Бразилия (4 фоиз) ва Куба (4 фоиз) давлатларини кўрсатган.
Тадқиқот 20−21 сентябрь кунлари Россия Федерациясининг 42 та маъмурий бирлигида 1600 киши иштирокида ўтказилган.
Изоҳ (0)