«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси Испания чемпонатларининг энг яхши тўпурарига аталган совринни «Сантьяго Бернабеу» стадионида қабул қилиб олиши мумкин. Бу ҳақда stadion.uz хабар бермоқда.
Ла-лига раҳбарияти Примеранинг 9-тури доирасида бўлиб ўтадиган «Реал Мадрид» — «Барселона» ўртасидаги ўйин пайтида Мессини тақдирлашни мўлжалламоқда. Лео рекордни янгилаши учун унгача яна учта гол уриши лозим. Рекорд «Атлетик» ҳужумчиси Тельмо Саррага тегишли бўлиб, у Испания чемпионатида 251 та гол урган.
«Биз нима учун Мессини ‘Сантьяго Бернабеу’да тақдирламаслигимиз керак? У бунга муносиб, биз бу йўналишда нимадир қилишимиз керак», — деди Испания профессионал футбол лигаси президенти Хавьер Тебас.
Эслатиб ўтамиз, «Реал» ва «Барселона» жамоалари ўртасидаги ўйин 25 октябрь куни бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)