The Verge нашрининг ўқувчилари iPhone 6 смартфонларининг букилувчанлиги тасвирланган янги реклама баннерлари пайдо бўлганлигини маълум қилишди. Бу ҳақда «Пароль» нашри хабар берди.
Қуйидаги сурат АҚШнинг Жанубий Каролина штатида олинган. Юқоридаги реклама баннери эса қаерда жойлашганлиги ҳақида хабар берилмаган. Ушбу реклама баннерлари одатдаги реклама жойларида илинган. Аммо бинонинг ёки реклама ўрнининг доира шаклда эканлиги янги смартфоннинг букилувчанлигини тасвирлагандек бўлиб қолган.
Аввалроқ ҳам техник сабаблар билан Apple iPhone 6 смартфонларининг букилувчанлиги тасвирланган реклама баннерлари пайдо бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)