Жорж Клуни ўзи берган ваъдасида туриб, тўйдан кейин яшаш жойини ўзгартиришга қарор қилди. Голливуд актёри рафиқаси ишлайдиган шаҳар − Лондонга кўчиб ўтди. Бу ҳақда «Сегодня» нашри хабар бермоқда.
Клуни аввалгидек дунё бўйлаб сафарлар қилиб, янги фильмларда суратга тушаверади, бироқ уйга Лондонга қайтади. Жуфтликка яқин манбанинг аниқлаштиришича, актёр рафиқасига ўзгача совға тайёрламоқчи бўлган. Барча таклифлар ичидан уй совға қилиш ҳақидаги фикр унга маъқул келган. Узоқ изланишлардан сўнг, тўйга яқин қолганда, у Лондондан бир соатлик йўлда жойлашган ҳашаматли уйни сотиб олган.
Клунининг фикрича, осуда ҳудудда жойлашган ушбу уй оилавий ҳаёт учун тўлиқ мос келади. Бу ерда у болалар тарбияси билан шуғулланмоқчи. Жорж ва Амал катта оила ҳақида орзу қилмоқда. Амал Аламуддин бунинг учун ўз ишини вақтинчалик қурбон қилиб, тез орада фарзанд дунёга келтиришга ваъда берган.
Изоҳ (0)