Бугун АҚШ долларининг Россия рублига нисбатан қиймати тарихда энг юқори кўрсаткичга чиқди, деб хабар бермоқда «Ведомости» газетаси. Москва вақти билан соат 10:01 да tomorrow ҳисоб-китоблари бўйича доллар курси 6,3 копейкага ошиб, 40,02 рублни ташкил этган.
Евро курси эса 17 копейкага ошиб, 50,11 рублни ташкил қилган. Москава вақти билан соат 11:15 да долларнинг рублга нисбатан қиймати 3,5 копейкага пасайиб, 1 доллар 39,92 рублга тенг кўринишга келган.
Россия Марказий банки валюта коридорлари чегараларини ўзгартириб, рубль қийматининг пасайишини назорат қилишга уринмоқда. Экспертлар нефть нархининг пасайиши рубль қийматига босим ўтказаётганини таъкидламоқда.
Изоҳ (0)