Франциянинг «Пари Сен-Жермен» клуби ва Швеция терма жамоаси ҳужумчиси Златан Иброҳимович ўз фаолияти ҳақида ҳужжатли фильм суратга олмоқчи, деб хабар бермоқда Eurosport.
«Русенгорддан бирдан ортиқ гол билан» деб номланадиган фильм Иброҳимовичнинг «Мен − Златан» номли минглаб нусхада бутун дунёга тарқалган таржимаи ҳоли асосида суратга олинади. Фильм Златаннинг профессионал футболчилик фаолиятига бағишланади. Асосий урғу футболчининг Швеция терма жамоаси учун гол уриш бўйича рекордига қаратилади.
«Бу мен миллий терма жамоа учун урган 50 голимга ўзимнинг шахсий қарашимдир. Мен ўз рекордим билан жуда фахрланаман. Ҳужжатли фильм ёш авлодга ҳаётда ҳамма нарсани амалга ошириш мумкинлигини кўрсатади», − деди Иброҳимович.
Изоҳ (0)