Украинанинг собиқ президенти Виктор Янукович томонидан Россия фуқаролигининг олиниши у бўйича Украинадаги терговларга тўсиқ бўлмайди. Бу ҳақда Украина Хавфсизлик хизмати раҳбари ўринбосари Маркиян Лубкивский маълум қилди, деб хабар бермоқда «Сегодня».
«Ҳар қандай ҳолатда ҳам бу терговлар учун тўсиқ бўлмайди», − деди у Киевда ўтказилган брифингда. Унинг сўзларига кўра, ҳар бир жиноят тергов қилиниши ва айбдорлар жазоланиши лозим.
Аввалроқ Украина Ички ишлар вазири маслаҳатчиси Антон Герашченко мамлакат собиқ президенти Виктор Янукович, собиқ бош вазири Николай Азаров ва собиқ бош прокурори Виктор Пшонка ҳамда уларнинг оила аъзолари Россия фуқаролигини олгани тўғрисида маълум қилган эди.
Изоҳ (0)