2 октябрь куни Тошкентдаги Инҳа университетининг очилиши ва ўқув йилининг бошланишига бағишланган маросим бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси хабар берди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари А. И. Икромов, Жанубий Кореядаги Инҳа университети президенти Пак Чун Бе, Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитаси раиси Х. М. Мирзоҳидов, Тошкентдаги Инҳа университети раҳбарияти ва профессор-ўқитувчилари ҳамда 2014—2015-ўқув йиллари учун қабул қилинган 112 нафар талаб қатнашди.
Маросим давомида табрик нутқини сўзлаган А. И. Икрамов ва Пак Чун Бе кириш имтиҳонларида юқори баллар тўплаган 10 нафар талабага бепул ўқиш имконини берадиган серификатларни топширди. Сўнгра университетда яратилган шароитлар билан танишиб чиқилди.
Изоҳ (0)