«Реал» ҳужумчиси Роналду «Манчестер Юнайтед» ишқизбозларининг Криштианудан Англияга қайтишини сўраб кўтарган баннерлари ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди, деб хабар бермоқда Stadion.uz.
Испания чемпионатининг 6-тури доирасида бўлиб ўтган «Вильярреал» — «Реал» (0:2) ўйини пайтида стадион устидан Криштиану Роналдунинг «Манчестер Юнайтед»га қайтиши сўралган баннер илинган самолёт учиб ўтди.
«Мен бу баннерни кўрдим. Бундай эътибор мен учун ёқимли. Мен ҳамиша айтиб келганман, ‘Манчестер’ менинг оилам, аммо менга ‘Мадрид’ яхшироқ. ‘Манчестер Юнайтед’ мухлислари мени яхши кўришларидан хурсандман. Демак, мен уларда яхши таассурот қолдирганман», — деди Криштиану Роналду.
Изоҳ (0)