Янги Apple iPhone 6 смартфонларининг АҚШлик харидорлари ҳақида қизиқарли маълумотлар эълон қилинди. Бу ҳақда CNN маълумотига асосланиб «Пароль» нашри хабар берди.
Унга кўра, АҚШда iPhone 6 харидорларининг деярли 80, iPhone 6 Plus харидорларининг эса 82 фоизини эркаклар ташкил этади. Шунингдек, харидорларнинг 66 фоизи оқ танлилар ва 50 фоиздан кўп қисми олий маълумотга эга. АҚШлик харидорларнинг 60 фоизидан кўп қисми эса йилига 75 минг доллар ишлаб топади.
Ўтган йилда iPhone 5s ва iPhone 5c смартфонлари сотила бошланганидан сўнг, бир ҳафта ўтгач аниқланган маълумотларга кўра, ушбу смартфонлар харидорларининг 75 фоизидан кўпроғи эркаклар, 63 фоизи оқ танлилар, ярмидан кўпи олий маълумотлилар ва 59 фоизидан кўпроғи йилига 75 минг доллар ишлаб топувчилар бўлган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда энг қиммат iPhone 6 смартфони 5 миллион сўмдан сотилаётган бўлса, энг арзон iPhone 6 смартфонини эса 3 150 000 сўмдан харид қилиш мумкин.
Изоҳ (0)