Рус православ черковининг Тошкент ва Ўзбекистон епархияси Москва вилоятидаги Поведники посёлкасида ва Москвадаги Исо Масиҳ ибодатхонасининг черков соборлари залида бўлиб ўтган VI Халқаро православ ОАВ фестивалида икки йўналиш бўйича ғолиб бўлди, деб хабар бермоқда Anhor.uz.
Ҳакамлар ҳайъати аъзоларининг берган овозлари натижасида Тошкент ва Ўзбекистон епархияси «Энг яхши матбуот хизмати тақдимоти» ва руҳоний Лука (Войно-Ясенецкий)нинг Тошкентдаги хизмат даври ҳақида ишланган «Бошқаларни ёритиб, ўзим ёнаман» деб номланган ҳужжатли фильм учун «Актёрлар иштирокисиз энг яхши ҳужжатли фильм» йўналишлари бўйича ғолиб деб топилди.
Шунингдек, Тошкент ва Ўзбекистон епархияси фотографи Евгений Белковнинг ишлари учун «Энг яхши фоторепортаж» йўналиши бўйича иккинчи ўринни эгаллаган.
Изоҳ (0)